Ҳудудий ҳамкор шифохоналар учун ўқув тренинг
2023 йил 24 октябрдан бошлаб Ўзбекистондаги Германия халқаро ҳамкорлик жамиятининг (GIZ) "Илғор тиббий технологияларни бошқариш" лойиҳаси доирасида GOPA Worldwide Consultants компания иштирокида Нукус, Самарқанд, Фарғона, Наманган ва Андижон шаҳарларидаги Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг худудий филиаллари ҳамда ҳудудий перинатал марказларидаги анестезия аппаратлари, ўпкани сунъий вентиляция (нафас олиш) аппаратлари, СПАП ускуналари фойдаланувчилар учун ушбу ускуналарни парвариш қилиш, уларни тўғри тозалаш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича бир кунлик тренинглар ўтказилди ва ўтказилиши давом эттирилмоқда.
Тренинг асосан анестезия аппаратлари, ўпкани сунъий вентиляция (нафас олиш) аппаратлари, СПАП ускуналарни парвариш қилиш, мунтазам техник хизмат кўрсатиш ва мунтазам текшириш; ускуналарни яхшилаб тозалаш ва дезинфекция қилиш каби масалаларини қамраб олган.
Ўқув тренингларни реанимация ва анестезиология ускуналари соҳасидаги клиник ҳамда техник соҳа мутахассислари: Маҳамажон Махмудов-тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ошириш марказининг "Анестезиология ва реанимация" кафедраси ўқитувчиси ва техник муҳандис сифатида Фарход Махкамов-тиббий асбоб-ускуналарга техник хизмат кўрсатиш бўйича Республика ўқув-ишлаб чиқариш маркази директори олиб борамоқдалар. Ушбу ёндашув иштирокчиларга иккала соҳада ҳам ўз ваколатларини мустаҳкамлаш учун ноёб имконият яратди. Ўқув тренинг якунида иштирокчиларга Республика тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ошириш маркази томонидан 8 соатлик муваффақиятли сертификатлар топширилди.
Ўқув тренинглар GIZ Германия халқаро ҳамкорлик жамияти томонидан Германия Федерал иқтисодий ривожланиш ва ҳамкорлик вазирлиги (BMZ) номидан амалга оширилаётган "Илғор тиббий технологияларни бошқариш" лойиҳасининг 3-компоненти доирасида олиб борилмоқда.